Самарқандда Орол денгизига бағишланган кўргазма очилди (фото)
28 апрел, якшанба куни «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети қошидаги «Art Rezidensiya»да Орол денгизига бағишланган «Қумдаги излар» номли кўргазма очилди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизматининг билдиришича, вазирлик ташаббуси билан апрел ойининг иккинчи ўн кунлигида Латвия, Грузия, Миср, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Буюк Британиядан келган ҳамда маҳаллий рассомлар Қорақалпоғистонда, хусусан, Мўйноқда бўлишган. Сафар давомида улар Орол денгизи ҳудудидаги кўрган-кечирганларини суратларга муҳрлашди.
«Кўргазмада ана шу рассомларнинг турли жанрлардаги 30 га яқин суратлари ўрин олган. Шунингдек, «Art Rezidensiya» биноси ҳовлисида жанубий кореялик рассом Квеон Джеонгчан томонидан чизилган бир пайтлар Орол денгизида яшаган акула ва тириклик дунёси суратини ҳам кўриш мумкин», – дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, кўргазма июл ойига қадар давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter