Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда суюлтирилган газни сотиб еганлар ушланди

Самарқандда суюлтирилган газни сотиб еганлар ушланди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида суюлтирилган газ сотувидан тушган маблағларни ўзлаштирган шахслар аниқланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент берган хабарга кўра, Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Тойлоқтумангаз» бўлими СУГ хизмати ходимлари И.С., К.Д., И.О. ва Ф.А. ларнинг ўзраро тил бириктириб содир этган жинояти фош қилинди.

Маълум қилинишича, улар 2023 йилнинг октябр-ноябр ойларида имтиёзли нархда аҳоли хонадонларига етказиб берилган суюлтирилган газ сотувидан тушган 346,9 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг