Санъаткорлардан 2027 йилдан бошлаб даромад солиғи мажбурий ундирилади

2027 йил 1 январдан бошлаб санъаткорлардан даромад солиғи мажбурий тартибда ундирилади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди.
«Санъаткорларга 2025 ва 2026 йилларда даромадлар декларациясини тўғрилаб, топшириш бўйича имконият берамиз. 2027 йил 1 январдан бошлаб агар улар ўз даромадларини тўлиқ кўрсатмаса ёки солиқлардан қочса, биз солиқ назорати текширувлари ўтказиб, солиқларни ҳисоблаймиз ва ундирамиз», – дейди Солиқ қўмитаси расмийси.
Мубин Мирзаевнинг сўзларига кўра, санъаткор ва қўшиқчилар, қоида бўйича, декларация тўлдириши ва ўз даромадларини кўрсатиб, шу асосда солиққа тортилиши лозим. Бироқ, жуда кўп санъаткорлар бунга риоя қилмаяпти. Ўз даромадларини тўлиқ декларацияламаяпти.
Қайд этилишича, ҳозир хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш доирасида санъаткорларни солиққа тортишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини тайёрлаш жараёнлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter