Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарликда гумонланяпти
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоева фирибгарлик жиноятини содир этганлик ва пора беришда иштирокчиликда гумонланяпти.
Бу ҳақдаги маълумотни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Xabar.uz’га тасдиқлади.
Расмий манбага кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Навоий вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
Kun.uz нашрининг ёзишича, «Омонбоева фирибгарлик жиноятини содир қилганликда гумонмоқда. У Навоий шаҳар ҳокими орқали ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, қурувчи тадбиркордан катта миқдорда пул олган».
Ўз навбатида, Савдо-саноат палатаси мазкур хабарга муносабат билдириб, айбсизлик презумпциясини эслатади ва М.Омонбоеванинг ўз иш ўрнида фаолиятини давом эттираётганини маълум қилади.
«Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан М.Омонбоевани ишдан четлаштириш бўйича талабнома келиб тушмаган ва М.Омонбоева Палатанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолиятини давом эттирмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот берилади», – дейилади ССП ахборот хизмати хабарида.
Бироқ, расмий муносабатда М.Омонбоевага нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган ёки йўқлигига ойдинлик киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Мерей Омонбоева 2024 йил 6 март куни, яъни бундан бир ой муқаддам Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.
Тайинловга қадар у Навоий шаҳри «Зарафшон» МФЙда ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаб келган. Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.
Манбага кўра, Омонбоева фирибгарлик жиноятини содир қилганликда гумонмоқда. У Навоий шаҳар ҳокими орқали ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, қурувчи тадбиркордан катта миқдорда пул олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter