Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сайловда номзоди кўрсатилган вазирларга депутатлик мандати бериладими?

Сайловда номзоди кўрсатилган вазирларга депутатлик мандати бериладими?

Пропорционал сайлов тизими бўйича мазкур сайловда партиялар рўйхатида амалдаги вазирларнинг номзоди ҳам кўрсатилган эди.

Айни пайтда бўлиб ўтаётган Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев иштирокидаги матбуот анжуманида номзоди кўрсатилган вазирларнинг сайлов якунлари бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳисобланадими ёки уларнинг депутатликдан воз кечиш ҳуқуқлари борми мазмунидаги саволга аниқлик киритилди.

Қайд этилишича, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, сайлов натижалари бўйича ҳар бир партиянинг рўйхатдан ўтган номзодлари партия эгаллаган депутатлик ўрнига қараб рақамлаб чиқилган. Давлат бошқаруви тизимида ишлаб келаётган амалдаги мансабдорлар мазкур рақамлар бўйича, агар депутатликка лойиқ топилган ва унинг лавозими депутатлик билан биргаликда қўшиб олиб боришга тўғри келмайдиган ҳолат бўлса, қонунчилик тамойилига кўра улар 5 кунлик муддат ичида Марказий сайлов комиссиясига мурожаат этиб ё депутатликда қолдиришни ёки амалдаги лавозимда қолишини билдириб ариза бериши керак.

«Аризасига кўра амалдаги мансабдор ё депутат бўлишга, ёки амалдаги лавозимида қолишга ҳақли. У ўзининг ихтиёрига боғлиқ. Агарда ушбу тоифа номзод депутатликдан кечиб, амалида қолса, бундай ҳолларда депутатлик мандати кетма-кетлиги бўйича ундан кейинги рақамли номзодга МСК қарори билан ўтказилади», – дейди МСК раиси Зайниддин Низамходжаев.   

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг