Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сердар Бердимуҳамедов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчисини ишдан бўшатди

Сердар Бердимуҳамедов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчисини ишдан бўшатди

Фото: Дунё АА

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Язгули Маммедовни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда «Дунё» АА маълум қилди.

Агентликнинг «Туркменистан сегодня» давлат ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, давлат раҳбари элчини «бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан» ишдан бўшатган.

Эслатиб ўтамиз, Язгули Маммедов 2018 йил июль ойида Ўзбекистондаги элчи этиб тайинланган эди. Бунгача у Туркманистоннинг Малайзия, Бруней-Доруссалом Давлати, Индонезия ва Таиланддаги элчиси лавозимларида ишлаган. Язгули Маммедов 2012-2018 йилларда Туркманистоннинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарган Шири Шириевни алмаштирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг