Шаҳрисабзнинг Ғелон қишлоғида 300 млн долларлик туристик марказ қурилади
Кеча, 12 декабр куни Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Татаристан Республикасидаги «Казанские канатные дороги» МЧЖ бош директори Денис Белов ва «Гордеев» архитектура бюроси архитектори Михаил Гордеевлардан иборат инвесторларни қабул қилди.
Учрашув давомида томонлар Шаҳрисабз тумани, Ғелон қишлоғи ҳудудида географик жиҳатдан қулай жойлашувга эга умумий ер майдони 2 минг 600 гектар бўлган «Тоғ чанғи дам олиш маскани» лойиҳаси амалга ошириш юзасидан фикр алмашишди.
Таъкидланишича, қиймати 300 млн долларга баҳоланаётган ушбу лойиҳа 8,3 км узунликдаги 3 та дор йўли, 3 ва 5 юлдузли меҳмонхона маскани, кўп қаватли автотураргоҳлар, зиплайн, родельбан ва бошқа туристик инфратузилмаларни ўз ичига олиб, биринчи босқичи 2026 йилнинг декабрь ойида ишга туширилади.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё делегациясининг Қозон шаҳрига ташрифи давомида бир қатор россиялик инвесторлар қурилиш, туризм ва транспорт соҳаларида ҳамкорлик қилиш учун Ўзбекистонга таклиф қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter