Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Путинни Президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Путинни Президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия президентлиги учун бўлиб ўтган сайловда қозонган ғалабаси билан табриклади.

Ўзбекистон етакчиси ўз мактубида сайловчиларнинг юқори фаоллиги ва овоз бериш натижалари аҳоли Владимир Путиннинг сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурига ишонч билдираётгани ва уларни қатъий қўллаб-қувватлаётганининг навбатдаги ёрқин намойиши бўлганини таъкидлаган.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Россия президентига мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, Россия халқига эса тинчлик ва равнақ тилаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг