Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди

Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келди. Қўшма бизнес форумда икки мамлакатнинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари иштирок этишади. 

Саммит якунида бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар ҳамда савдо-инвестициявий келишувлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун мамлакатимизга расмий ташриф билан Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макрон келиши кутилмоқда. Олий даражадаги музокаралар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқадилар.

Ташриф дастурига мувофиқ, томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқишади. Савдо-иқтисодиёт, инновация, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлади.

Айни пайтда Эммануэл Макрон расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлиб турибди. Оқўрда матбуот хизмати хабарига кўра, 1 ноябрь куни икки давлат раҳбари Остонада тор ва кенгайтирилган таркибда музокара ўтказган.

Bloomberg наширига кўра, Франциянинг Қозоғистон ва Ўзбекистонга яқинлашувидан мақсад уран импорти юзасидан музокаралар олиб боришдан иборат. Чунки Россия-Украина уруши ҳамда Нигердаги давлат тўнтариши сабабли Франсия ўз энергия манбаларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлмоқда.

Маълумот учун, Франсия атом энергетикаси бўйича дунёда биринчи, улар орқали ишлаб чиқариладиган электр энергияси бўйича эса учинчи ўринда туради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг