Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда интернетга уланиш тезлиги 28 мартага ошган – тадқиқот

Сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда интернетга уланиш тезлиги 28 мартага ошган – тадқиқот

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган 2017-2022 йилларда Ўзбекистоннинг рақамли инфратузилмасида рўй берган ўзгаришларга оид маълумотда халқаро маълумотларни узатиш тармоғига, яъни интернетга уланиш тезлиги 28 баробар ошгани ва 2022 йилда 1800 Гбит/с ни ташкил этгани айтилади.

Ўтказилган таҳлил даврида Ўзбекистонда рақамли инфратузилманинг барча кўрсаткичлари бўйича сезиларли ўсиш қайд этилган.

Шу жумладан:

  • провайдерлар учун интернет тарифлари нархи 30 баробар, яъни 2017 йилдаги 90 доллардан 2022 йилда 3 долларгача арзонлашди;
  • оптик толали алоқа линияларининг умумий узунлиги 7 баробар ошиб, 2017 йилдаги 24,5 минг км.дан 2022 йилда 170 минг км.гача етди;
  • мобил таянч станциялар сони қарийб 3 баробар кўпайди ва 2022 йилда 54 мингтага етди;
  • 2022 йилда аҳолининг 75 фоизи интернетдан фойдаланиш имконига эга бўлди (2017 йилда бу кўрсаткич 34,5 фоиз эди);
  • Уяли алоқа тармоқлари абонентлари улуши 2017-2022 йилларда 70 фоиздан 86 фоизга (ўсиш 1,2 баробар) кўтарилди.

Қайд қилинишича, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш (2026 йил охиригача унинг ЯИМдаги улушини камида 2,5 баробарга ошириш) «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясида асосий «драйвер» сифатида белгиланган.

Ушбу мақсадга эришиш учун рақамли хизматлар бозори ва инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган бир қатор комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Шу жумладан, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни 5 баробар, экспортини эса 10 баробар, яъни 500 миллион АҚШ долларига, иқтисодиётнинг реал секторидаги ишлаб чиқариш ва операцион жараёнларда, молия ва банк секторларида рақамлаштириш даражасини 70 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, шаҳарларни режалаштириш ва қурилишни рақамлаштириш, уларни «Ақлли шаҳар» концепцияси доирасида ривожлантиришга устувор аҳамият бериш режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг