Сурхондарё вилояти ИИБга ҳам янги бошлиқ тайинланди
Бугун, 31 январ куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ва вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирокида ички ишлар органларининг хизмат фаолиятига оид тезкор йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда дастлаб ташкилий масала кўрилди.
Полковник Исмаилов Тимур Камалатдинович Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Т.Исмаилов 1983 йил Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида туғилган. Тайинловга қадар Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, вилоят Ички ишлар бошқармасининг аввалги бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов куни-кеча Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter