Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда 5 кишининг ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди

Сурхондарёда 5 кишининг ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 12 май куни соат 09:50 ларда Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Узунсой маҳалласидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1371 километрида одамлар ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 59 ёшли ҳайдовчи Ш.Д. «Trecker» автомобилида Тошкент-Шеробод йўналишида ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган, 38 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги ЗИЛ431410 русумли юк машинасинин орқа томонига келиб урилган.

Натижада:

  1. «Trecker» ҳайдовчиси воқеа жойида;
  2. ҳайдовчининг турмуш ўртоғи, 59 ёшли М.Ш. воқеа жойида;
  3. 60 ёшли «Trecker» йўловчиси М.Т. (аёл) шифохонада;
  4. 44 ёшли «Trecker» йўловчиси Р.Э. (аёл) шифохонада;
  5. 50 ёшли «Trecker» йўловчиси М.Э. (Р.Э. нинг опаси) шифохонада вафот этган.

Қўшимча қилинишича, «Trecker» ҳайдовчиси Қашқадарё вилоятидан Умра зиёратидан қайтган фуқароларни олиб келаётган бўлган. ЗИЛ юк машинаси эса носозлиги сабаб йўл четида тўхтаб турган.

Маълумот учун, ЙТҲ юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилгани йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг