Сурхондарёда аҳоли томорқасидан тахминан 600 йиллик хумлар топилди
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи фуқаронинг томорқасидан 4 дона қадимий хумлар топилди.
Маълум қилинишича, фуқаро иссиқхона қуриш учун ер кавлаётган пайтида тахминан ярим метр чуқурликда катта хум гардишига дуч келади.
Қазиш ишларини давом эттириб, ушбу гардиш баландлиги тахминан 1,50-1,60 метр бўлган, бутун сақланган бир дона улкан хум эканлигига гувоҳ бўлади ва топилма юзасидан маҳалла фуқароларга йиғинига, ундан кейин вилоят Маданий мерос бошқармасига хабар қилади.
Маданий мерос бошқармаси ҳамда Термиз археология музейи мутахассислари томонидан ушбу хум атрофида олиб борилган археологик қазишмаларда у ердан яна уч дона хум топилган.
Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, хумларнинг икки донаси IX-XIII асрларга, яна иккитаси XIV-XVI асрларга оид эканлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter