Сурхондарёда юк машинаси маст пиёдаларни уриб юборди. Бир киши ҳалок бўлган

Жорий йил 5 май куни соат 15:30 ларда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида яшовчи 1997 йилда туғилган фуқаро Қ.Б. «JBC» русумли автомашинасини маҳаллий 4Н-1581 йўлининг 6-километри Келажак сари маҳалласи худудида бошқариб келаётганида ЙТҲга учради.
Вилоят ИИБ берган маълумотга кўра, унинг олдидан маст ҳолда ҳаракатланиб йўлни ўнгдан чапга кесиб ўтаётган уч нафар пиёда чиқиб қолган. Натижада фуқаро М.Қ. ва З.Т.лар тан жароҳати олиб туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
Касалхонада 1979 йилда туғилган фуқаро М.Қ. олган оғир тан жароҳати натижасида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter