Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёдаги божхона постида салкам 8 кг гиёҳванд модда тўхтатиб қолинди

Сурхондарёдаги божхона постида салкам 8 кг гиёҳванд модда тўхтатиб қолинди

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг тезкор тузилмалари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара божхона постининг “кириш” автопавильонига кириб келган юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.

Автотранспорт кўздан кечирилиши давомида кабинанинг хуфия жойига сариқ рангли скотч билан ўралган 7 та ўрам яширилганлиги маълум бўлган. Ушбу ўрамлар очиб кўрилганида уларнинг 3 тасининг ичида жами 3 кг оғирликдаги “опий” қолган 4 та ўрамда эса жами 4 кг 950 гр оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг