Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёдаги чегара постида 70 кгга яқин наркотик модда ушлаб қолинди

Сурхондарёдаги чегара постида 70 кгга яқин наркотик модда ушлаб қолинди

Сурхондарё вилоятидаги «Сариосиё» чегара божхона постида Ўзбекистонга кириб келган ва ҳужжатларда «бўш», деб кўрсатилган юк автотранспорт воситаси инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганида, автомобиль кабинасида 66 та ўрам гиёҳванд моддалар яширилгани аниқланган.

Мазкур ўрамлар очиб кўрилганда уларнинг 30 тасида 31,9 килограмм оғирликда «героин», 36 тасида 37,3 килограмм оғирликдаги «гашиш» гиёҳвандлик воситаси борлиги фош этилган.

Ушбу ҳолатда жами ушланиб қолинган гиёҳвандлик воситаларининг оғирлиги ўрами билан ҳисоблаганда 69,2 килограммни ташкил этган.

Сурхондарё вилоят божхона бошқармасининг хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг