Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Телефонни UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказиш муддати узайтириляпти

Телефонни UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказиш муддати узайтириляпти

Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартибини такомиллаштиш мақсадида Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиляпти.

Яъни:

  • жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Давлат чегарасининг авиация ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормалари белгиланади;
  • норезидентларга тегишли мобил қурилмалар IMEI-кодларининг кулранг рўйхатда бўлиш муддати 30 календарь кунидан 60 календарь кунига узайтирилади;
  • веб-сайт ва мобил иловалар орқали IMEI-кодларини рўйхатга олиш тартиби жорий этилади;
  • импорт қилувчилар қурилмаларнинг божхона томонидан олиб кирилаётган расмийлаштируви мобил тизими такомиллаштирилади.

Ўз навбатида ҳужжат билан Рақамли технологиялар вазирлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул килган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш вазифаси қўйилмоқда.

Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан уч ой ўтгач, яъни 2024 йил 26 январдан кучга киради. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жисмоний шахсларга хориждан ўзи билан олиб кирган иккита мобил қурилмани божхона тўловларисиз рўйхатдан ўтказиш имконияти берилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг