Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Термиз шаҳар ҳокими тадбиркорни қаматиб қўйгани рад қилиняпти

Термиз шаҳар ҳокими тадбиркорни қаматиб қўйгани рад қилиняпти

Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳар ҳокимининг тадбиркорни 15 суткага қамаб қўйиш ҳақида ИИБга топшириқ бергани айтилган хабарлар тарқалган эди.

Термиз шаҳар ҳокимлиги ушбу иддаони рад қилиб, воқеа тафсилотларини ошкор қилди.

Билдирилишича, шаҳар ҳокими, масъуллар ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирокида Термиз шаҳри бўйлаб бунёдкорлик ишларининг бориши кўздан кечирилганда, чиқиндихоналардаги тўпланаётган чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаётганлиги ҳақида аҳоли томонидан норозилик билдирилган.

Ўрганишларда мазкур ишларга масъул ва жавобгар «Bio texno eko» МЧЖ эканлиги аниқланиб, мазкур корхона томонидан ўзига юклатилган вазифаларни мунтазам равишда бажармасдан келаётганлиги ва шаҳарни ободонлаштириш қоидаларини бузганлиги сабабли ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилиши сўралган.

Термиз шаҳар ИИБ томонидан ҳолат батафсил ўрганилган ва ўрганишлар натижаларига кўра тўпланган ҳужжатлар асосида корхона раҳбари Ш.Шерназаровга нисбатан МЖтКнинг 161-моддасига асосан, БҲМнинг 1 баравари, яъни 330 минг сўм миқдорида жарима қўллаш бўйича баённома тузилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тадбиркорнинг қамалиши ҳоким ҳузуридаги йиғилиш пайтида содир бўлгани, унда ҳоким «тезда олиб бориб 15 суткага тиқасан ва жаримага тортасан. Кими келса ҳам чиқармайсан», деб шаҳар ИИБ бошлиғига топшириқ бергани ва тадбиркор йиғилишдан олиб кетилгани айтилганди. Корхона раҳбари уч соатдан ортиқ ИИБ биносида ушлаб турилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг