Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Термизда Ўзбекистон–Афғонистон ҳамкорлигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди

Термизда Ўзбекистон–Афғонистон ҳамкорлигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди

Бугун, 14 май куни Термиз халқаро савдо марказида Ўзбекистон ва Афғонистон расмий делегациялари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Афғонистон Бош вазири котибияти раҳбари Мулло Абдул Восе ҳамда Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо бошчилигидаги делегациялар қатнашди.

Учрашув чоғида савдо, транспорт, гуманитар ва маданий соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Афғонистон томонидан Самарқандда барпо этилаётган Имом Бухорий мажмуаси учун юборилган 16 та юк машинасидаги Ҳирот оқ мармари Ўзбекистон томонидан қабул қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг