Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

TIKA Ўзбекистон «Тез ёрдам» хизмати учун 6 млн доллар грант ажратади

TIKA Ўзбекистон «Тез ёрдам» хизмати учун 6 млн доллар грант ажратади

Туркиянинг TIKA ташкилоти раҳбарияти билан ташкил этилган учрашувда ушбу агентлик томонидан юртимиз тез тиббий ёрдам хизмати учун 100 дона замонавий автомашиналарни харид қилиш бўйича 6 млн АҚШ доллари миқдорида грант ажратиш режалаштирилди.

Бу ҳақда Cоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ф.Ташпулатов  бошчилигидаги делегациянинг етакчи турк компания ва ташкилот раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувларида маълум бўлди.

Хусусан, Туркиянинг «Ronesans International» компанияси раҳбарияти билан ўтган учрашувда Тошкент тиббиёт академияси ҳудудида  кўп тармоқли замонавий клиника барпо этиш лойиҳасининг бугунги ҳолати, эришилган натижалар ва амалга оширилиши зарур бўлган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Туркиянинг «Ronesans International» ва «Sojitz» компаниялари ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосида 800 ўринли кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этишга келишиб олинди.

Шунингдек, делегация аъзолари фармацевтика маҳсулотларини сақлаш, уларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси билан шуғулланувчи «Sancak Ecza Deposu» корхонасининг Анқара шаҳридаги филиали фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

«Oncosem Onkolojik Sistemler Sanayi ve Ticaret» компанияси билан эса Самарқанд ва Бухоро вилоятларида давлат-хусусий шериклик асосида онкологик ва гемодиализ хизматларини кўрсатиш, даволаш-соғломлаштириш марказлари учун намуна бўладиган тиббиёт марказини ташкил этиш бўйича қиймати 30 млн АҚШ долларига тенг бўлган муҳим келишув имзоланди.

Яна бир муҳим келишув «Tek Grup» компанияси билан имзоланди. Ташкилот вакиллари билан бўлган учрашувда дастлаб 5 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш орқали Ўзбекистонда дори воситаларини маҳаллий заводларда In Bulk асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг