Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент аэропорти эстакадасида ортиқча вақт тўхтаганлар жаримага тортилади – Uzbekistan airports

Тошкент аэропорти эстакадасида ортиқча вақт тўхтаганлар жаримага тортилади – Uzbekistan airports

Тошкент халқаро аэропортидаги эстакадасида рухсат этилган тўхташ вақтидан ортиқча турган ҳайдовчилар жаримага тортилади.

Uzbekistan airports’га кўра, йўл ўтказгичга ўрнатилган йўл камералари эндиликда ЙҲХБ тизимлари билан интеграциялашган.

2023 йил 1 ноябрдан бошлаб тизим автоматик равишда ишлайди. Хусусан, тўхташ вақтидан ошиб кетганда (тўхтаб туриш тақиқланади) ва сариқ чизиқда тўхтаб туриш учун ҳайдовчиларга жарималар автоматик тарзда белгиланади.

Йўл ўтказгичда бир вақтнинг ўзида 30 тагача автомобил ёки сайёҳлик автобусларини ҳисобга олган ҳолда 17 тагача автомобил бўлиши мумкин. Узоқ туришни режалаштираётган ҳайдовчиларга жўнаш терминали олдидаги автомобил турар жойларидан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

Маълумот учун, 2021 йил июл ойидан бошлаб Тошкент аэропорти йўл ўтказгичига кириш йўловчилар ва кузатувчилар учун очилиб, муайян қоидалар ўрнатилган эди. Унга кўра, енгил автомобиллар учун – 5 дақиқагача, туристик автобуслар ва микроавтобуслар учун эса 10 дақиқагача тўхтаб туриш вақти белгиланган. Шунингдек, йўл ўтказгичнинг ўнг ва чап қисмларини ажратиб турувчи сариқ чизиқда ҳам тўхташ тақиқланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг