Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент ҳайвонот боғида 3 та пушти фламинго жўжалари дунёга келди

Тошкент ҳайвонот боғида 3 та пушти фламинго жўжалари дунёга келди

Тошкент ҳайвонот боғида 3 та пушти фламинго жўжалари дунёга келди. Бу ҳақда Тошкент ҳайвонот боғи хабар берди.

«Тухум очиб чиққан жўжаларни кўриш жуда ҳаяжонли эди: биринчи марта тухумдан чиққандан кейин жўжалар мувозанатни сақлаб, ўтиришни ўрганишди ва ҳозир эса улар анча тетиклашиб, бемалол туришади ва ҳатто узун оёқчаларида ҳаракатланишади. Энг қизиқ жиҳати эса: фламинго жўжалари жуда тез ривожланади. Бу ўзгаришлар биринчи 9 кун ичида айниқса сезилади!», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ёш пушти фламинголар Тошкент ҳайвонот боғида 2019 йилда олиб келинган бўлиб, ҳозир улар вояга етган.

Ўтган йили пушти фламинголар уя қуришга уринишган, 2023 йилда эса жуфтликлар тухум қўйиб, жўжаларни ўзлари боқадиган ғамхўр ота-оналарга айланишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг