Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоят ҳокимлиги Мўйноққа 100 миллиард ажратади

Тошкент вилоят ҳокимлиги Мўйноққа 100 миллиард ажратади

Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг тегишли фармойиши эълон қилинди.

«Мўйноққа мадад» лойиҳаси бўйича, вилоят ҳокими иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан Қорақолпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги кам таъминланган, ногиронлиги бор, эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаш, авария ҳолатидагиларини янгидан қуриш ишлари учун 2 миллиард сўм маблағ ажратди.

Ҳокимликнинг «Ягона буюртмачи хизмати» инжинеринг компанияси берган маълумотларига кўра, Мўйноқда ўтказилган хатлов натижаларига кўра, 800 га яқин уй-жойлар қурилиши ва таъмирланиши белгиланган.

Шундан 12 та маҳаллада бугунги кунда 142 та янги намунали уйлар бунёд этилмоқда.
Мазкур ишлар учун 98 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг