Тошкент вилоятида 700 млн сўмлик табиий газ ўғрилиги фош қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва «Қибрайтумангаз» филиали ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги «F.F.» МЧЖ раҳбари З.Ғ. ва бошқалар МЧЖнинг қум қуритиш цехида газ тармоғидан тамғалаш йўли билан узилган бўлсада, ўзбошимчалик билан тижорат мақсадида тармоққа қайта уланиб, юқори қувватдаги сертификатланмаган газ ёндиргичдан фойдаланган ҳолда 553,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.
Шунингдек, Департаментнинг Қуйичирчиқ туман бўлими томонидан «Қуйичирчиқтумангаз» ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширувда «Сирғали» МФЙда яшовчи А.О. ўз уйининг 24 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, ушбу иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 149,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter