Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида йирик гольф мажмуаси қурилади

Тошкент вилоятида йирик гольф мажмуаси қурилади

Айни кунларда Малайзия давлатида бўлиб турган вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация бир қатор йирик ишбилармон доира вакиллари билан учрашмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, «The Mines Resort and Golf Club» компанияси билан ўтган музокараларда Тошкент вилоятида замонавий гольф клуби ва меҳмонхона мажмуасини қуриш лойиҳаси борасида келишувларга эришилган.

Ушбу йирик лойиҳа учун 100 гектар атрофида мақбул ер майдони ажратилиши, уни замонавий талаблар асосида серҳашам курорт зонага айлантириши борасидаги таклифлар кўриб чиқилди. Лойиҳа учун таклиф этилган ҳудудлар Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманларидир.

Шунингдек, делегация бугун табиий шакарни қайта ишлаб ундан калориясиз гранулалар олиш лойиҳаси бўйича «The Foodbase», вегетериан протеиндан гўшт ва фаст фуд маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган «Righ food company» компания вакиллари билан ҳам мулоқотлар ўтказади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг