Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Аввал тўлаб қўй!» – Тошкентда 2 мингдан ортиқ пуллик «парковка»лар ташкил этилади (рўйхат)

«Аввал тўлаб қўй!» – Тошкентда 2 мингдан ортиқ пуллик «парковка»лар ташкил этилади (рўйхат)

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси берган маълумотга кўра, 2022 йилда пойтахтнинг 10 та марказий кўчаларида, жумладан, Глинка, Братислава, Миробод, Авлиё ота, Тарас Шевченко, Саид Барака, Моштабиб, Фидокор, Содиқ Азимов ва Якуб Колас кўчаларида давлат-хусусий шериклик асосида автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш белгиланган.


Унга кўра:

  1. Глинка кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 202 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 20 та.

  2. Братислава кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 84 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 2 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 8 та.

  3. Миробод кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 385 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 35 та.

  4. Авлиё ота кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 150 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 4 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 15 та.

  5. Тарас Шевченко кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 348 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 34 та.



  6. Саид Барака кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 348 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 34 та.

  7. Моштабиб кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 165 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 4 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 16 та.

  8. Фидокор кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 120 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 12 та.

  9. Содиқ Азимов кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 324 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 32 та.


  10. Якуб Колас кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 180 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 18 та.

Таъкидланишича, ушбу кўчалардаги автомобиль тўхташ жойларидан келиб чиққан ҳолда 5 фоизи айнан имконияти чекланган шахслар учун ажаратилади ва уларнинг жойларидан бошқа фойдаланувчилар фойдаланиши тақиқланади. Шунингдек, улар учун йўл бўйи автотураргоҳлардан фойдаланиш бепул этиб белгилаш режалаштирилган.

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси мазкур лойиҳага изоҳ берар экан, Тошкентда автотранспорт воситалари кўпаяётгани, бу эса автотураргоҳларга, жумладан, йўл бўйидаги тўхташ жойларига талабнинг ошишига олиб келаётганини таъкидлайди.

«Йўл бўйи тўхташ жойлари тизимли равишда ташкил этилмаётганлиги сабабли пойтахт марказий кўчаларида тўхташ жойлари ҳаракат қисмидан кўра кўпроқ жой эгаллаган кўчалар сони ошганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Таъкидлаш жоизки, ҳайдовчиларни тақиқловчи белгилар билан тўхтатиб бўлмайди. Кўп ҳолларда кўчаларда автотранспорт воситаларини тўхтаб туриш ва тўхташини тартибга солувчи шахслар ноқонуний равишда ишлаётганига гувоҳ бўламиз ва бу эса уларни кимгадир машинани қўйишга кўрсаётган хизматлар бошқа ҳаракат иштирокчиларининг кўчаларда ўтишини мураккаблаштиришига гувоҳ бўламиз», – дейилади Бошқарма изоҳида.

Таъкидланишича, мазкур лойиҳа:

- шахсий автомобиль ҳайдовчиларини шахсий автомобилда шаҳар марказига келишдан воз кечишга ва жамоат транспортидан фойдаланишга рағбатлантиради;

- енгил таксилар ва каршеринг учун тўхташга рухсат берилиши ҳам шаҳар марказидаги транспорт оқимининг камайишига омил бўлади;

- аҳоли яшаш жойлари ёнида қулай тўхташ жойлари ташкил этилиши ҳам кўчаларнинг ўтказувчанлигини, ҳаракатланиш тезлигини ва қулайликларниннг оширилишга хизмат қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг