Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда автобуслар 4 сентябр куни 1 млрд сўмлик «кирим» қилган

Тошкентда автобуслар 4 сентябр куни 1 млрд сўмлик «кирим» қилган

Янги ўқув йилининг илк куни, 4 сентябрда Тошкент шаҳридаги 167 та йўналишда ҳаракатланган жамоат транспорти ( 1 707 та автобус ва электробуслар)дан жами 806 минг 721 нафар йўловчи фойдаланган.

Мазкур автобуслар оралиқ 8-10 дақиқа интервал билан 21 минг 718 марта қатновни амалга ошириб, давлат бюджетига бир кунда 1 млрд 1 млн 329 минг сўм даромад қилган.

5 сентябр куни эса 841 та автобус йўналишга чиқарилган ва 414 минг 874 нафар йўловчига хизмат кўрсатган. Ушбу автобуслар 11 минг 127 марта қатновни амалга ошириб, жами 482 млн 574,4 минг сўм «кирим» қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг