Тошкентда бир кун олдин йўқолиб қолган болакайнинг жасади топилди
Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи 6 ёшли А.А. нинг кеча, 8 июл куни йўқолиб қолгани ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда UzAlert кўнгиллилари қидираётгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Бугун эрталаб болакайнинг жасади отаси ишлайдиган цех ҳовлисидаги чиқинди сув қувурига ўрнатилган қудуқ (люк) ичидан топилди.
Кечадан буён болакайни қидираётган жамоатчилик уни тирик ҳолида топишга умид қилаётган эди.
«Бу ҳолат шаҳар ва унинг ташқарисида, цехлар ва яшил майдонларда хавфсизлик чораларига риоя қилиш ва люкларни, ўйиқларни ҳамда хандақларни ёпиш қанчалик муҳимлигини кўрсатмоқда. Очиқ люклар ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Уларни таъмирлаш, қопқоқларини ёпиқ ҳолида сақлаш кейинги фожиаларнинг олдини олишда муҳим. Биргина 2023-2024 йилларда очиқ люклар туфайли 3 нафар бола ҳаётдан кўз юмди. Бу рақамлар фақат маълум бўлганларидир», – дейлади UzAlert хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter