Тошкентда ичида йўловчилари бўлган электробус ЙТҲга учради
Жорий йилнинг 19 феврал куни соат 12:30 ларда Тошкент шаҳридаги 12-Автобус саройи тасарруфида бўлган «Yutong» электробуси ўзига бириктирилган 40-сонли йўналишда Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтда ЙТҲга учради.
«Тошшаҳартрансхизмат» корхонаси ахборот хизмати ЙТҲга 33 йиллик иш стажига эга ушбу автобус ҳайдовчиси Қ.Қ. қон босимининг ошгани сабаб бўлганини айтмоқда. ЙТҲ натижасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автобус йўл четини ажратиб турувчи панжарага бориб урилган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Электробус техник шикастланган. Автобус ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter