Тошкентда икки автобус ҳайдовчиси йўловчи талашиб муштлашди

Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчилари ўзаро йўловчи талашиб муштлашаётгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ расмий муносабат берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат 28 февраль куни 11:30 да «1-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги, «Mercedes Benz LF» русумли, давлат рақами 01|129 VCA бўлган, 28-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси Н.Б ҳамда «Автосантранс-сервис» МЧЖга қарашли, «ISUZU» русумли, давлат рақами 01|215 KCA бўлган 155-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси М.М томонидан содир этилган.
Ҳозирда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзаро жанжаллашиб, жамоат тартибини бузганликлари учун ҳайдовчи Н.Б ва М.Мга нисбатан, Яшнобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси («Майда безорилик») билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter