Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Миллий гвардия ходими ўзини отиб қўйди

Тошкентда Миллий гвардия ходими ўзини отиб қўйди

Бугун, 17 октябрь куни Тошкент шаҳри Олмазор тумани прокуратураси биносида ўз хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия қўриқлаш ходими ўзига бириктирилган қурол билан ўз жонига қасд қилган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Xabar.uz’га маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув тайинланган.

Ҳозирча, ходимнинг ўз жонига қасд қилгани сабаблари маълум эмас.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг