Тошкентда олий таълимни Туркияда тамомлаган ўзбекистонликлар учрашуви бўлиб ўтди
19 ноябрь, сешанба куни олий таълимни Туркияда тамомлаган ўзбекистонликлар Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси ҳамда Хориждаги турклар ва қардош жамиятлар Бошқармаси мезбонлигида учрашув ўтказишди.
Учрашувда Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар, Хориждаги турклар ва қардош жамиятлар Бошқармаси раҳбари Абдуллаҳ Эрен билан бирга Тошкентда истиқомат қилувчи 150 нафарга яқин ўзбекистонликлар ҳам иштирок этди.
Учрашувда қайд этилишича, «Türkiye Bursları» (Туркия стипендиялари) дастури доирасида Туркия Республикаси 1992 йилдан буён Ўзбекистон миллатига мансуб 2 640 нафар халқаро талабаларга таълим олиш имкониятини тақдим этган. Ҳозирда эса 370 нафар ўзбекистонлик талаба Туркияда стипендия асосида ўқишни давом эттирмоқда. Айни пайтда Туркияда ўқишни давом эттириш истагида бўлган ўзбекистонлик талабалар сони сўнгги йилларда жадал суръатлар билан ортиб бормоқда. 2024 йилда Ўзбекистондан 2490 нафар талаба Туркия стипендияларига ҳужжат топширган.
Қайд этилишича, Хориждаги турклар ва қардош жамиятлар президенти Администрацияси қошида амалга оширилган Туркия битирувчилари дастури дунёнинг 184 давлатида Туркияда олий таълимни тамомлаган 150 мингдан ортиқ битирувчилар тармоғига мурожаат қилади. Туркия битирувчилари порталига аъзо бўлган 133 минг битирувчилар Туркия билан иқтисодий, академик, маданий ва ижтимоий алоқаларини давом эттирмоқда, шунингдек, профессионал ҳамкорлик ва лойиҳаларда иштирок этиш шарафига эга.
Бундан ташқари, Туркия битирувчилари Хориждаги турклар ва қардош жамиятлар президенти Администрацияси бошчилигида 31 та турли давлатдаги 35 та турк битирувчилар уюшмаси ва корпоратив ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишда давом этмоқда. Туркия битирувчиларини бирлаштирган учрашувларда ҳамкорлик ташаббусларини тезлаштириш мақсад қилинган. Бугунги кунга қадар 62 турли мамлакатларда 140 нафар битирувчилар учрашуви ўтказилди ва бу учрашувларнинг мақсади муносабатларнинг кўп қиррали ривожланишини жадаллаштиришдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter