Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ТАТУнинг замонавий спорт мажмуаси очилди

Тошкентда ТАТУнинг замонавий спорт мажмуаси очилди

Жорий йил 8 апрель куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида бугунги кун талабларига жавоб берадиган, замонавий Спорт мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур мажмуада 8 дан ортиқ спорт турлари билан шуғулланиш имконияти яратилган.

Бўлиб ўтган маросимда Рақамли технологиялар вазирлиги вакиллари, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси вакиллари, соҳа ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда спорт усталари иштирок этишди.
Университетда таълим билан биргаликда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун замонавий шароитлар яратиш мақсадида ишга туширилган мазкур спорт иншооти илғор архитектура ечимлари ва энергия тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда турк муҳандисларининг лойиҳаси асосида барпо этилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида спортнинг минифутбол (баскетбол ёки волейбол), югуриш, фитнес ва кураш каби турлари билан машғулот ўтказиш имкониятига эга. Мажмуа автоном иситиш тизимига ғам эга бўлиб, 2 620 кв.м майдонни ўз ичига олади.

Спорт мажмуасида ўрнатилган замонавий тасвирга олиш воситалари орқали ўтказиладиган мусобақаларни тўғридан тўғри You Tube платформасида онлайн трансляция қилиш имкониятининг мавжудлиги эса ушбу мажмуа нуфузини янада ошириши шубҳасиз.

Зеро, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси бевосита жисмоний тарбия ва спортга йўналтирилган бўлиб, унда ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш кўзда тутилганганлиги бежизга эмас.
Шунингдек, кўтаринки руҳда ўтган маросим доирасида ҳар йили Рақамли технологиялар вазирлиги тизимига кирувчи муассасалар ходимларидан тузилган терма жамоалар ўртасида ўтказиладиган спортнинг минифутбол тури бўйича соҳанинг «Кўчма кубоги» мусобақасига ҳам старт берилди.

Тадбир сўнггида соҳа ташкилотлари терма жамоалари ўртасида минифутбол бўйича ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг