Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги мактабларнинг бирида Миллий гвардия ходимлари учун пул йиғилаётгани айтилмоқда

Тошкентдаги мактабларнинг бирида Миллий гвардия ходимлари учун пул йиғилаётгани айтилмоқда

«Xabar.uz» ўқувчиларининг биридан келиб тушган мурожаатда айтилишича, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 265-мактабда Миллий гвардия ходимларига қўриқчилиги учун ота-оналардан пул йиғиб олинмоқда.

Мурожаатчининг билдиришича, ота-оналар гуруҳида гуруҳ раҳбари шу мазмундаги хат билан пост қолдирган. Унда, жумладан, август ойида катта мажлис бўлиб ўтгани, мажлисда ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаб турадиган МГ ходимларига мактаб маъмурияти ва ота-оналар томонидан ҳомийлик асосида пул тўланишига бир овоздан келишиб олингани айтилади.

Шунингдек, ҳар бир боладан 20 сентябрга қадар 50 минг сўмдан йиғиш зарур эканлиги айтилади.

Мурожаатчининг қўшимча қилишича, бу маблағларни йиғишга қарши бўлганларни «мактаб маъмурияти эшитмаяпти ҳам»…

Мазкур ҳолатга мутасадди ташкилотлар, жумладан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда вазирликнинг қуйи тизимлари, шунингдек, Миллий гвардия раҳбариятининг эътибор қаратишларини сўраб қоламиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг