Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги йўловчи автобуслар билан боғлиқ нохуш ҳолатлар ортидан 5 киши ишдан олинди

Тошкентдаги йўловчи автобуслар билан боғлиқ нохуш ҳолатлар ортидан 5 киши ишдан олинди

Бугун, 26 февраль куни «Тошшаҳартрансхизмат» корхонаси раиси ўринбосари – Бош муҳандис Ж.Маннопов, Идоралараро тезкор штаб бошлиғи Б.Маменов, ДХХ ходимлари иштирокида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, йиғилишда пойтахт йўловчи автобуслари билан содир бўлаётган техник носозликлар, туташ ҳолатлари ва йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинган.

«Йиғилишда автобусларнинг техник ҳолатига масъул бўлган, уларнинг йўналишга чиқиш олди техник кўригини талаб даражасида бажармай, ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошган ходимларга кескин чора кўрилиб, 5 нафар масъул ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди», – дейилади хабарда.

Шунингдек, юқорида санаб ўтилган фавқулодда ҳолатларни олдини олиш чораларини кўриш, автобусларнинг техник ҳолатини бирма-бир текширувдан ўтказиш бўйича 8 та автобус саройлари масъул ходимларига топшириқлар берилиб, ходимларнинг масъулияти янада кучайтирилди. 

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин «Тошшаҳартрансхизмат» корхонасига қарашли 7-автобус саройи автобусида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар берилган эди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг