Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тоталитаризмнинг қирғини халқимизни азоб-уқубатларга дучор қилган – Қосим-Жўмарт Тўқаев

Тоталитаризмнинг қирғини халқимизни азоб-уқубатларга дучор қилган – Қосим-Жўмарт Тўқаев

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда нишонланаётган «31 май – Сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонларини хотирлаш куни» муносабати билан Twitter’даги саҳифасида пост қолдирди.

«Бугун биз сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонларини хотирлаймиз. Тоталитаризмнинг бу қирғини халқимизни даҳшатли азоб-уқубатларга дучор қилди. Тарихимизнинг қайғули даврларини чуқур ўрганиш, бегуноҳ қурбонларни оқлаш жараёнини давом эттириш ўта муҳим масала», – деб ёзади Қосим-Жўмарт Тўқаев.

У, шунингдек, ўша давр қийинчиликларидан сабоқ олиб, келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги барчанинг умумий истаги бўлиши лозимлигини таъкидлаган.

«Оғир синовлардан омон ўтиб, миллат бирлигини сақлаган, олижаноб фазилатларини йўқотмаган аждодларимизнинг умидларини оқлашимиз зарур», – дейди Тўқаев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг