Тўй кортежида шўхлик қилган 16 нафар йигит 15 суткага қамалди
Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида тўй кортежида қатнашган 16 нафар қоидабузарларга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ёзёвон туманида бир гуруҳ йигитлар тўй кортежи уюштириб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиб, гуруҳ бўлиб ҳаракатланган. Шу кунинг ўзида ҳуқуқ бузарлар шахсига аниқлик киритилиб, автомобиллар вақтинча жарима майдонига қўйилган.
Тўпланган ҳужжатлар сайёр суд тартибида кўриб чиқилган. Суд жами 16 нафар йигитнинг ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter