Тунги вақтда аҳоли тинчлигини бузган «футболчи»лар судда жавоб беради

Жорий йил 2 август кунидан 3 август кунига ўтар кечаси соат тахминан 00:30 ларда Булунғур тумани «Гулозор» маҳалласида яшовчи фуқаро З. Булунғур тумани ИИБ навбатчилик қисмига телефон орқали мурожаат қилиб, яшаш уйининг олдида жойлашган футбол ўйингоҳида бир неча шахслар бақир-чақир қилиб, ҳар-хил уятли сўзларни айтиб, шовқин солиб, оиласи тинчини бузганлигини маълум қилиб, уларни тинчлантиришни сўраган.
Мурожаатга асосан, Булунғур туманида тунги хизматга жалб этилган ходимлар ўйингоҳига борган вақтида, ҳақиқатдан ҳам у ерда бир неча нафар йигитлар соат 23:00 дан сўнг, шовқин қилиб, аҳоли тинчини бузаётганлиги аниқланган.
Шундан сўнг, ИИБ ходимлари йигитларни тинчлантирмоқчи бўлган вақтларида улар ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан қаршилик кўрсата бошлаган.
Фуқаролар ИИБ биносига олиб келиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилиш жараёнида уларнинг ортидан яқинлари туман ИИБ биносига келиб, шовқин кўтаришган.
Ушбу фуқаролардан бири М.З. қўл телефонига гўёки ИИБ ходимлари уларни ураётганлигини акс эттириш мақсадида ёлғон ва асоссиз сўзлар билан ҳолатни видео тасвирга олган.
Ҳодисада ходимлар томонидан фуқароларга нисбатан куч ишлатиш ёки қўпол муносабатда бўлиш ҳолатлари содир этилмаган.
Ҳозирги кунда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 192, 194-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Булунғур тумани судига юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter