Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия Мубашшир Аҳмадни Ўзбекистонга топширди

Туркия Мубашшир Аҳмадни Ўзбекистонга топширди

Бир муддат олдин «Azon Global» ахборот-таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)нинг  Турк полицияси томонидан Истанбулдаги уйидан ҳибсга олингани ва Истанбулдаги Депортация марказига ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.

Туркиялик адвокат Иброҳим Эргиннинг маълум қилишича, Мубашшир Аҳмад Ўзбекистонга депортация қилинган. 

«Алишер Турсунов Эдирнедаги Миграция идорасида разведка назорати остида сақланган, кейинчалик шанба куни яна Истанбулга қайтарилган. Бу орада у юридик тизимдан четлаб ўтилган ва ноқонуний тарзда Ўзбекистонга топширилган», дейди адвокат.

Адвокат Иброҳим Эргин, ўз навбатида, хавфсиз жой ва бошпана сўраб келган инсонни мамлакатига қайтариб бериб юбориш ҳам қонуний, ҳам диний ва ҳам виждоний жиҳатдан жоиз эмаслигига тўхталган.

«Ҳеч бир юридик мутахассис иммиграция амалиётида тизимга ишонмаслиги керак, ўзбошимчалик ва ноқонуний депортация даври бошланди. Хавфсизлик идоралари муҳожирларни қурбон қилишда давом этмоқда», – деб ёзди Иброҳим Эргин «Х»даги саҳифасида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг