Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Умра» зиёратини ташкил этиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди

«Умра» зиёратини ташкил этиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди

«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди.

Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди.

Шунингдек, «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланди.

Бундан ташқари «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, Дин ишлари бўйича қўмита томонидан «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолиятини лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи БҲМнинг 10 баравари (3млн 400 минг сўм) этиб белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг