Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Uzbekistan Airways самолёти маст йўловчи сабаб Санкт-Петербургга қўнганди. Компания қанча зарар кўргани айтилди

Uzbekistan Airways самолёти маст йўловчи сабаб Санкт-Петербургга қўнганди. Компания қанча зарар кўргани айтилди

Жорий йилнинг 11 декабрида Тошкент вақти билан 07:35 да Нью-Йоркдан Тошкентга учган HY102 рейсида 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси маст ҳолатда жанжал кўтаргани ва зўравонлик содир этгани ҳақида хабар берилган эди.

Мазкур рейс юқоридаги ҳолат сабаб Санкт-Петерубургдаги «Пулково» аэропортига фавқулодда қўндирилган ва зўравон фуқаро маҳаллий полиция ходимлари томонидан рейсдан олиб қолинган. 

ИИВ Транспорт ва туризм обектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти самолётнинг мажбурий қўниши оқибатида Uzbekistan Airways компанияси қанча зарар кўргани ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, самолётнинг «Пулково» аэропортига мажбурий қўниши Ўзбекистон ҳаво йўллари компанияси бюджетига 22 244 АҚШ долларига тенг зарар етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан зўравон фуқарога нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг