Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Вазият тақозо қилса, Ватанга олиб келинади» – ТИВ расмийси Покистон ва Ҳиндистондаги ўзбекистонликлар тўғрисида

«Вазият тақозо қилса, Ватанга олиб келинади» – ТИВ расмийси Покистон ва Ҳиндистондаги ўзбекистонликлар тўғрисида

Ўзбекистон ҳукумати жорий йилнинг 7 майида бошланган Покистон-Ҳиндистон қуролли тўқнашуви борасида ўз тутумини эълон қилиб, жумладан, «иккала томонни вазминлик кўрсатишга, тинчлик ва барқарорлик манфаатлари асосида ҳаракат қилишга, вазиятнинг янада ёмонлашишини олдини олиш учун дипломатик мулоқотга устувор аҳамият беришга» чақирган эди.

 «Xabar.uz» ушбу қуролли можаро иштирокчилари – Ҳиндистон ва Покистон давлатларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг тақдири билан қизиқди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ахрор Бурхановнинг таҳририятга маълум қилишича, айни пайтда ҳар икки мамлакатдаги Ўзбекистон элчихона ва консулликлари фаол иш олиб боряпти.

«Ҳиндистон ва Покистон давлатларининг куч ишлатар тизимлари билан доимий алоқадамиз. Эскалация эҳтимоли бўлган ҳудудлар ҳақида маълумотларимиз бор.

Ўз навбатида, ҳозирга қадар ушбу мамлакатларда бўлиб турган фуқароларимиздан дипломатик идораларимизга мурожаат келиб тушмади. Шундай бўлган ҳолларда эса фуқароларимизни хавфсиз жойларга ўтказиш ёки Ўзбекистонга қайтариш чоралари, албатта, кўрилади», – дейди ТИВ расмийси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг