Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Водийдаги «метан заправка»лар ёпиладими? Энергетика вазирлиги жавоб берди

Водийдаги «метан заправка»лар ёпиладими? Энергетика вазирлиги жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда «Водий вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти вақтинча тўхтатилади» мазмунида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарларга Энергетика вазирлиги изоҳ берди.

«Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қиламиз ва фуқаролардан бу каби тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликларини сўраймиз. Республика бўйича, хусусан, водий вилоятларидаги АГТКШлари фаолияти маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган жадвалларга асосан давом этади», – дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи бошида Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов метан «заправка»ларни тўлиқ ёпиш режаси йўқ эканлигини таъкидлаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг