Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро фан олимпиадалари ғолибларига тўланадиган пул мукофоти 5 бараварга оширилади

Халқаро фан олимпиадалари ғолибларига тўланадиган пул мукофоти 5 бараварга оширилади

2025 йил 1 июндан нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади.

Бу борада Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-61-сон фармони қабул қилинди.

Ҳужжат билан, шунингдек, жорий йил 1 июндан нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган 35 ёшгача бўлган мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун уй-жой жойлашган ҳудуддан келиб чиқиб, ўн йил муддатга БҲМнинг 2 150 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади.

Бундан ташқари, 2025 йилдан «Эл-юрт умиди» жамғармасининг янги стипендия йўналиши сифатида «Ёрқин истеъдод» лойиҳаси жорий этилади ва лойиҳа учун 300 миллиард сўм ажратилади.

Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

  • ҳар йили иқтидорли, билимга чанқоқ, оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган камбағал оилалар фарзандларини хорижда ўқитиш мақсадида ҳар бир маҳалладан фаол ёшларни саралаш;
  • саралаб олинган ёшларнинг иқтидорини аниқлаш орқали уларни салоҳиятига мос хорижий олийгоҳларга юбориш учун тайёргарлик курсларида ўқитиш;
  • «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатлар миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади ҳамда улар давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига танловсиз ишга олинади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг