Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой компанияси «Кампиробод»дан Фарғонага ичимлик суви келтириб беради

Хитой компанияси «Кампиробод»дан Фарғонага ичимлик суви келтириб беради

Хитойнинг «Sinomash» холдинги Фарғона вилоятида «Кампиробод» сув омборидан Фарғона шаҳрига тоза ичимлик суви тортиш лойиҳасини бошламоқчи.

Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегациясининг Хитойга амалий ташрифи чоғида гап борган.

Мазкур лойиҳаларга Хитой молия муассасалари томонидан камида 20 йил муддатга 300 млн долларгача миқдорда ёки эквалентида долларда йиллик 3 фоизгача бўлган кредит ажратиш бўйича дастлабки келишувга ҳам эришилган.

Шунингдек, делегация Фарғона шаҳрида «ақлли шаҳар» тизими асосида рақамлаштириш юзасидан ҳам хитой компаниялари билан дастлабки келишувларга эришди. Хитой томони бу лойиҳани 2 та маҳалла ҳудудида синов тариқасида беғараз амалга ошириб бериши айтилмоқда.

Маълумот учун, Фарғона вилояти ҳокимлиги делегациясининг Хитойга амалий ташрифи давомида жами 32 та, шундан умумий қиймати 1,37 млрд. доллар бўлган 29 та инвестициявий келишув ва савдо шартномалари имзоланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг