Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хивада Халқаро этноспорт фестивали бўлиб ўтади

Хивада Халқаро этноспорт фестивали бўлиб ўтади

2023 йил 7–10 сентябрь кунлари Хивада Халқаро этноспорт фестивали ўтказилади.

Ҳукуматнинг жорий йил 12 июндаги 240-сон қарорига кўра, фестиваль ҳар 2 йилда бир марта ўтказилади.

Фестиваль доирасида, жумладан, спортчилар иштирокида халқаро мусобақалар, икки босқичли миллий ош пишириш чемпионати, наққошлик ва каштадўзлик санъати кўргазмаси ҳамда кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил қилинади.

ШУнингдек, ўзбек, форс, араб, рус тилларида нашр этилган адабиётлар намойиши ҳам бўлиб ўтади.

Фестиваль доирасида халқаро мусобақа ғолиб ва совриндорлари медаль ва дипломлар билан тақдирланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг