Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир давлат хариди бекор қилинди: корхона ярим миллиардлик харидини бегона қилмаган

Яна бир давлат хариди бекор қилинди: корхона ярим миллиардлик харидини бегона қилмаган

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги «Автомагистрал» унитар корхонаси буюртмачилигида транспорт хизматини кўрсатиш учун жорий йил 25 март куни ўтказилган 2 та (1 млрд 55 млн ҳамда 515 млн сўмлик) жами 1 млрд  570 млн сўмлик давлат хариди бекор қилинганини маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур жараёнда «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг қатор талаблари бузилган.

Хусусан, харид комиссияси томонидан 515 млн сўмлик давлат харидида иштирок этган талабгор ва ғолиб деб топилган МЧЖ таъсисчиси Б.М. айни пайтда «Автомагистрал» УК харид комиссияси аъзоси ва корхона бош муҳандиси бўлган. 

Бундан ташқари, ҳар икки давлат харидида ҳам комиссияси котиби танловда иштирок этган тадбиркорларнинг ҳужжатларини махсус электрон платформага юклашда битта IP-манзилдаги компьютердан фойдаланган.

Ҳозирда ушбу давлат хариди бекор қилиниб, тўпланган ҳужжатлар чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилган. Шунингдек, Автомобил йўллари қўмитаси ҳам хизмат текшируви ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Агентлик Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокимлигининг 200 млн сўмлик давлат харидини бекор қилингани ҳақида хабар берган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг