Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги Тошкент шаҳри учун яна қарийб 160 гектар ер ажратиб берилди

Янги Тошкент шаҳри учун яна қарийб 160 гектар ер ажратиб берилди

Янги Тошкент шаҳри учун ер ажратиш ҳақида Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Юқори Чирчиқ туманида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган давлат захирасидаги 158,67 гектар ер майдони Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилди.

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш ҳоким ўринбосари Ш.Маҳмудов зиммасига юклатилган.

Маълумот учун, Янги Тошкент шаҳрига ер ажратиш борасида 2023 йил 20 июлда Президентининг «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 232-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 октябрдаги «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 568-сонли қарори қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Тошкент вилоятидан умумий ҳисобда жами 37 та МФЙ Янги Тошкент ҳудудига ўтаётганини маълум қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг