Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янгийўлда хотира бюстига қўл кўтарган болаларнинг ота-онаси жазога тортилди

Янгийўлда хотира бюстига қўл кўтарган болаларнинг ота-онаси жазога тортилди

Тошкент вилоятида хотира бюстига қўл кўтариб, сўкиниб, ҳурматсизлик қилган болаларнинг ота-онаси жазоланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Вилоят ИИБнинг маълумот беришича, жорий йилнинг 28 май куни Янгийўл туманида 27-мактабнинг 3 нафар 6-синф ўқувчилари туман марказида жойлашган «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотираси»га ўрнатилган бюстлардан бирини уриб, ноўрин ҳаракатлар содир этган.

Ушбу ҳолат видеосини Istagram ижтимоий тармоғига жойлаштирганлар. Видео интернет фойдаланувчилари орасида кўплаб эътироз ва муҳокамаларга сабаб бўлган.

Шундан сўнг туман ИИБ ходимлари томонидан ўқувчилар, уларнинг ота-онаси, мактаб ва маҳалла масъуллари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилган.

Ушбу ҳолатда шахслар вояга етмаганлиги инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан, уларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий чора кўрилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг