Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Январь ойида 25,5 мингта кўчмас мулк олди-сотди қилинган

Январь ойида 25,5 мингта кўчмас мулк олди-сотди қилинган

Январь ойидан кўчмас мулк бозорида фаоллик тикланаётганини кузатиш мумкин. Мазкур ойда олди-сотди шартномалари сони 25,5 мингтани ташкил этиб, ўтган йил январь ойига нисбатан 17,4 фоизга кўпайган.

Йил бошидан кўчмас мулк олди-сотди динамикаси айрим ҳудудларида ижобий тенденцияни кўрсатди. Энг сезиларли ўсиш Жиззах вилоятида қайд этилиб, сотувлар 44 фоизга ошган, шунингдек, Навоий вилоятида 36 фоизга ўсган.

Тошкент шаҳри кўчмас мулк бозори умумий ҳажмининг 28 фоизни ташкил этиб, битимлар сони 9,3 фоизга ўсган.

Шунигдек, январь ойида республика бўйича иккиламчи уй-жой нархлари ўртача 0,3 фоизга ошиб, ўтган йилга нисбатан 4,6 фоизга ўсди.

Йиллик ҳисобда ҳудудлар кесимида уй-жой нархларининг юқори ўсиши Сурхондарё (11,4 фоиз), Жиззах (10,4 фоиз) ва Фарғона (8,4 фоиз) вилоятларида кузатилди.

Ҳисобот даврида Тошкент шаҳрида ўртача уй-жой нархи деярли ўзгармаган. Пойтахт туманлари кесимида нархлар пасайиши Сергели (- 1,8 фоиз), Юнусобод ( - 1,7 фоиз) ва Мирзо-Улуғбек ( – 1,5 фоиз) қайд этилган.

Йиллик ҳисобда Тошкент шаҳрида уй-жой нархи 2,3 фоизга пасайган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг